"Секс" видеоси тарқалган мулла милицияни айблади



Все видео канала Ozodlik Radiosi2018-08-29 08:00

Ёш қиз билан интим видеоси тарқалган 61 ёшли хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов Озодлик билан суҳбатда Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимларини ўз шахсий ҳаётига дахл қилиб, олти йил аввал олинган видеони ижтимоий тармоқда тарқатиб юборганликда айблади. ​

Кекса ëшли эркакнинг эски китоблар қўйилган хонтахта ёнида қип-яланғоч аҳволда ёш аёл билан интим ҳолатда ўтиргани акс этган видео ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда кенг тарқади.

Видеода¸ эркак ва аëл устига бостириб кириб борган йигитларнинг уларга видеокамерани қаратиб¸ сўроққа тутгани акс этади.

Бунга жавобан аëл ички кийимларини қайта кия бошласа¸ эркак кириб келганларни шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблай бошлайди.

Урганчлик мулла Абдуҳамид Отажонов Озодлик билан суҳбатда видодаги шахс ўзи эканини тасдиқлар экан¸ бу воқеанинг олти йил аввал бўлгани, ўшанда икки нафар милиция ходими уйи эшигини бузиб, устига бостириб киргани ва видеога олганини айтади:

- 2012 йилда бўлганди бу иш. Мениng хотиним йўқ. Ҳеч қандай жиноят қилганим йўқ, ўз уйимда ётибман. Уйда ётиш мумкин эмасми? Муллаларга мумкин эмасми бу ишни қилиш? Хотиним йўқ бўлгани учун¸ ноиложликдан қилдим. Бу қиз менинг уйимга ўзи келган, мажбурлаб олиб келмадим. "Хотинингиз йўқ экан, ўзим массаж қиламан, кирингизни ювиб бераман", деб юрди¸ кейин шу иш бўлди. Лекин булар устимга бостириб кириб, видеога олишди. 2012 йилда бу гап тамом бўлганди. Энди олти йил олдин олинган видеони тарқатиб юборишибди, - дейди Абдуҳамид Отажонов.